Википедия
![]() | |
Wеб-манзил | www.wикипедиа.орг |
---|---|
Интерwики | ХХ: |
Асосий бўлим | жами 287 бўлим |
Асос солинган сана | 15-январ, 2001 |
Асосчи | Жиммй Wалес ва Ларрй Сангер |
Мақолалар сони | 20 миллиондан дан ортиқ |
Эгаси | Wикимедиа Фоундатион |
Лицензия | эркин |
Реклама | йўқ |
Википедия — кўп тилли, эркин, онлайн энсиклопедия. У кўнгиллилар жамоаси томонидан очиқ ҳамкорлик ҳамда викига таянувчи таҳрир тизими асосида ёзилади ва юритилади. Ушбу лойиҳа 2001-йил 15-январда мутахассисларга мўлжалланган Нупедиага тўлдирувчи сифатида яратилиб, ҳозирда уни нотижорат Wикимедиа Фоундатион ташкилоти бошқаради. Википедия бугунга келиб энг катта ва энг кўп кўздан кечириладиган маълумот манбасига айланди[1]. Ҳозирда бу бепул энсиклопедияда дунёнинг 283 тилида 59 миллиондан ошиқ мақола бор. Википедиянинг энг катта инглиз тили бўлими 6857437 та мақолага эга. Таққослаш учун, қоғоз нашрдаги энсиклопедиялар орасида энг каттаси бўлмиш Энcйcлопæдиа Британниcа (Британия Энсиклопедияси)даги мақолалар сони 130 минг атрофидадир. Бундан ташқари, Википедиянинг жуда машҳур бўлиб кетиши ортидан унга ёндош Викиомбор, Викилуғат, Викикитоб, Викиверситет, Викииқтибос ҳамда Викиянгиликлар каби лойиҳалар ҳам пайдо бўлган.
Тарихи
wикипедиа.cом ва wикипедиа.орг доменлари мос равишда 2001-йил 12-январда[2] ва 2001-йил 13-январда[3] рўйхатга олинган.
Википедияга 2001-йил 15-январда Америка Қўшма Штатлари фуқаролари Жиммй Wалес ва Ларрй Сангер асос солишган. Сангер „Википедия“ сўзини инглизча „wики“ ва „энcйcлопедиа“ сўзларини бирлаштириб ўйлаб топган. „Wики“ сўзи аслида гавайиликларнинг сўзи бўлиб, „тез“ деган маънони билдиради ва кўпчилик биргаликда яратадиган wеб саҳифалар шу ном билан аталади. Жиммй Wалеснинг нияти Британниcа сифатига ёки ундан ҳам юқори даражага эришиш ва энсиклопедияни босма ҳолида тарқатиш бўлган эди.
Ўзбек тилидаги Википедия
Ўзбек тилидаги Википедияда 299 675 та мақола бор. Фойдаланувчилар сони — 139 075, улардан 703 нафари охирги ой ичида камида битта таҳрир қилган. Жами саҳифалар сони (мунозара, туркум ва ҳоказо билан қўшиб ҳисоблаганда) — 1 086 360.
Ўзбекча Википедиянинг Ўзбекистон ҳудудида тўсилиши
2011-йилнинг охирида номаълум сабабларга кўра Ўзбекистон ҳудудида ўзбек Википедияси тўсиб қўйилди[4]. Бу ўзбекча Википедиянинг ривожланишини жиддий оқсоқлантирди. Бугунги кунда эса Ўзбекистонда фойдаланувчилар ўзбекча Википедия саҳифаларини ҳеч қандай муаммоларсиз оча оладилар.
Турли тиллардаги нашрлари
Википедия жуда кўплаб тилларда ҳар кун, соат ва сонияда тўлдирилиб борилмоқда. Айниқса қуйидаги тиллар бунга яққол мисол бўла олади:
Тўлиқ рўйхат бу ерда.
Манбалар
- ↑ „Wикипедиа.орг Сайт ҳақида ма'лумот (Инглизча)“. Алеха Интернет. 2018-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18 феврал, 2012. (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-12-25 санасида архивланган)
- ↑ „WҲОИС домаин регистратион информатион ресулц фор wикипедиа.cом фром Нетwорк Солутионс“ (27-сентябр, 2007). 27-сентябр, 2007да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-август, 2018.
- ↑ „WҲОИС домаин регистратион информатион ресулц фор wикипедиа.орг фром Нетwорк Солутионс“ (27-сентябр, 2007). 27-сентябр, 2007да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-август, 2018.
- ↑ „Ўзбекистонда ўзбекча Wикипедиа тўсиб қўйилди“. Озодлик Радиоси (16 феврал 2012). Қаралди: 18 феврал, 2012.
Викимедиа Жамғармаси лойиҳалари | ||
---|---|---|
Википедия • Викилуғат • Абстракт Википедия • Викииқтибос • Викиманба • Викикитоб • Викиомбор • Викитурлар • Викиянгиликлар • Викиверситет • Викимаълумотлар • Викигид • Мета-вики • Викиинкубатор | ![]() | |
Асосчилар | Жиммй Wалес • Ларрй Сангер | |
Бошқа | Ҳудудлардаги Викимедиа ташкилотлари |