Jump to content

2002

From Vikipediya

2002

Минг йилликлар: 3-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:
  • 2002-йил — „Қарияларни қадрлаш йили“ 16-январ. Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университетини ташкил этиш тўғрисида фармон чиқди.
  • 24-январ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Қарияларни қадрлаш йили“ давлат дастури тўғрисида" қарор қабул қилди.
  • 27-январ — Ўзбекистон Республикасида икки палатали парламент тузиш масаласида референдум ўтказилди. Референдумда иштирок этган фуқароларнинг 93,65% икки палатали парламент тузишни ёқлаб овоз берди.
  • 28-январ — „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпанияси ташкил этилганининг 10 йиллиги нишонланди.
  • 13-март — Адабиёт жамғармаси рўйхатдан ўтди.
  • 19-март — Тошкентнинг „Туркистон“ саройида „Ташаббус—2002“ кўрик танловининг якунловчи босқичи бўлиб ўтди.
  • 22-март — Тошкент давлат консерваториясининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
  • Март — АҚШда ўтказилган „Атланта қубоги“ халкаро турнири баҳсларида ўзбекистонлик каратечилар 14 та медал (6 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза)ни қўлга киритдилар.
  • Март — ЙУНЕСКО Бош директорининг қарорига кўра „Шаҳарлар — тинчлик учун“ танловида жаҳоннинг ўнта шаҳри ғолиб деб топилди. Улар орасида Бухоро шаҳри ҳам бор. Март. Наманган шаҳрида „Нестле“ Ўзбекистон—Швейсария қўшма корхонаси иш бошлади.
  • 2-апрел — Термиз шаҳрининг 2500-йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди.
  • 4-апрел — 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 8-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг „Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принсиплари тўғрисида“ Конституциявий қонуни қабул қилинди.
  • 10-апрел — Шаҳрисабзда „Оқсарой тўқимачи ЛТД“ Туркия ва Япония билан ҳамкорликдаги қўшма корхонанинг очилиш маросими бўлди.
  • 16-апрел — „Семурғ“ хайрия жамғармаси тузилди.
  • 16-апрел — Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Тошкент давлат консерваториясини Ўзбекистон давлат консерваториясига айлантириш тўғрисида“ги фармони эълон қилинди.
  • 24-апрел — Фарғонада „Умид ниҳоллари“ Республика мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақалари тантанали равишда очилди.
  • 7-май — Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси эълон қилинди.
  • 24-май — „Бойсун баҳори“ 1-халқаро очиқ фолклор фестивалининг очилиш маросими бўлди. 25-май. Бухоро шаҳрида „Универсиада — 2002“ спорт ўйинлари бошланди.
  • 4-июн — „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпанияси ва Италиянинг „Ал-Италиа“ авиакомпанияси ўртасида „Кодшер“ битими имзоланди. Унга мувофиқ Тошкент—Рим—Тошкент йўналиши бўйлаб парвозлар амалга оширилади.
  • 5-июн — Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуида „Ислом ва дунёвий-маърифий давлат“ мавзуида халқаро илмий-назарий анжуман очилди.
  • 24-июн — Тошкентда мактаб, академик лицей ва коллежлар битирувчиларининг „Истиқлол умидлари — 2002“ фестивали бўлиб ўтди.
  • 24-июн — Тошкент ва Ўрта Осиё Епархиясининг Рус православ черкови „Благовест“ халқаро хайрия жамғармаси тузилди.
  • 3-июл — „Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги этиб қайта ташкил қилинди.
  • 20-июл — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси „Замонавий информацион технологиялар“ илмий-техник марказида „Кўзсиз кўриш“ халқаро лойиҳаси доирасида янги қурилма яратилди. У кўзи ожиз кишиларга атрофмуҳитни аниқ тасаввур этишга ёрдам беради.
  • Июл — Тайландда ўтказилган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида мамлакатимиз вакиллари 4 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза медал соҳиби бўлдилар.
  • 12-13-август — Темурийлар тарихи давлат музейида „Марказий Осиё тарих кўзгусида: энг қадимдан ҳозиргача“ мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда 10 дан ортиқ хорижий мамлакатлардан таниқли олимлар иштирок этишди.
  • 15-август — Шўртан газ-кимё мажмуасида биринчи полиэтилен олинди.
  • 17—18-август — Фарғонада белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун 1-халқаро турнир ўтказилди.
  • 31-август — Тошкентнинг „Шаҳидлар хотираси“ ёдгорлик мажмуида „Қатағон қурбонлари хотираси“ музейи очилди.
  • Август — „Навоий—Учқудуқ—Мискин—Султон Увайс—Нукус“ темир йўли қурилиши битказилиб ишга туширилди.
  • Август — „ЎзДЕУавто“ қўшма корхонасида „Нексия“ енгил автомобилининг янги, такомиллашган моделини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу модел 16 клапанли „Дойч“ двигатели билан жиҳозланган.
  • 10-сентябр — „Ўзбекистон“ спорт мажмуида теннис бўйича Президент кубоги халқаро турнирининг очилиш маросими бўлди.
  • 15-сентябр — Тошкентнинг „Туркистон“ саройида биринчи марта эстрада санъатининг барча йўналишлари бўйича қўшиқ ва куйлар тақдимот фестивали — „Олтин ҳумо“ ўтказилди.
  • 19-сентябр — Тошкент трактор заводининг 60 йиллиги нишонланди.
  • Сентябр — Тошкент метросининг „Юнусобод“ линиясидаги 6 бекат фойдаланишга топширилди.
  • 14-октабр — Тошкентда теннис бўйича Осиё чемпионати бошланди.
  • 1-ноябр — Шаҳрисабз шаҳрининг 2700-йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлди.
  • 4-декабр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигини нишонлаш тўғрисида“га қарори эълон қилинди.
  • 12-13-декабр — 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 10-сессиясида „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида“ ва „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида“ Конституциявий қонунлар, „Ер ости бойликлари тўғрисида“ги (янги таҳрирда), „Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида“ги қонунлар қабул қилинди.
  • 29-декабр — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002-йил 24-октабрдаги „Ўзбекистон Республикаси Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида“ги фармонига мувофиқ Тошкентда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси таъсис этилди.
  • Декабр — Тошкентда Ўзбекистон Бадиий академияси „Маданият карвон саройи“нинг тантанали очилиш маросими бўлди. Декабр — Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида „Чорвоқ оромгоҳи“ соғломлаштириш марказининг тантанали очилиш маросими бўлди.
  • 24-декабр — Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ташкил этилди.
  • 25-декабр — Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари ҳамда талабаларининг „Талаба“ спорт уюшмаси тузилди.
  • 2002 — И. А. Каримовнинг 10 жилдли асарлари нашр этилди (1992-2002-йиллар).
  • 2002 — Ўзбекистон Бадиий Академияси таркибида „Тошкент фото уйи“ ташкил этилди.
  • 2002 — Ўзбек давлат оммавий кутубхонаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат миллий кутубхонаси деб номланди.
  • 2002 — „Хива—Карпет“ Ўзбекистон—Германия қўшма корхонаси ташкил этилди.

Воқеалар

[edit | edit source]
  • январ — Афғонистонда қайта тиклаш ишлари­ни бошлаган қонуний ҳокимият қарор топди. Мамлакатни кайта

тиклаш дастури жаҳон ҳамжамияти томонидан кабул килинди. Ҳамид Карзай ҳукумат бошлиги этиб сайланди.

Вафот этган

[edit | edit source]

Нобел мукофоти лауреатлари

[edit | edit source]


Бу мақола русча ёзилган.

нотҳумб

Илтимос, мақолани ўзбек тилига таржима қилинг.