Jump to content

2001

From Vikipediya

2001

Минг йилликлар: 3-мингйиллик
Асрлар:
Ўн йилликлар:
Йиллар:
  • 2001-йил — „Оналар ва болалар“ йилиЗ январ. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг „Фуқаро муҳофазаси“ — „Гражданская зашита“ журналининг илк сони нашрдан чиқди.
  • 4-январ — Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида“ги фармойиши эълон қилинди.
  • 9-январ — Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити бўлиб ўтди.
  • 19-январ — „Умид ниҳоллари“ ўйинлари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
  • 24-январ — Тошкентда Марказий Осиё давлатлари иштирок этган „Сув — келажак заҳираси“ шиори остида семинар тренинг ўтказилди.
  • 25-январ — „Тошкент—Москва—Тошкент“ йўналиши бўйича йўловчи поезди қатнай бошлади.
  • 2-феврал — Чирчиқ шаҳрида газ ҳайдаш компрессорларини қайта таъмирлашга ихтисослашган „УС-ДР сервис маркази“ Ўзбекистон — Голландия қўшма корхонаси ишга тушди.
  • 6-феврал — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Оналар ва болалар“ давлат дастури тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.
  • 15-март — Тошкентда „Интернет. УЗ“ 1-миллий интернет-фестивали ўтказилди.
  • 15-март — „Ўзбекистон темир йўллари“ давлат аксиядорлик компаниясининг Тошкент йўловчи вагонларни таъмирлаш заводи ишга тушди.
  • 17-март — „Мискин—Учқудуқ“ темир йўли (224 км) қурилиши якунланди.
  • 20-март — Ўрта Осиёда ягона Қизилқум фосфорит комбинатининг 1-навбати тўла қувват билан ишлай бошлади.
  • 21-март — Нукус туманида „Қорақалпоқтомат“ корхонаси ишга тушди.
  • 24-март — Фарғонада йирик фуран бирикмалари кимё корхонасида селлюлоза ишлаб чиқариш иншооти ишга тушди.
  • 25-апрел — Ўзбекистон Республикаси „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди.
  • 28—29-апрел — Тошкентнинг „Юнусобод“ спорт мажмуида ўзбек кураши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
  • 30-апрел — Жиззах шаҳрида илк бор ўтказилаётган „Баркамол авлод“ спорт ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 30-апрел. Наманганда „Аснам текстил“ қўшма корхонаси ишга тушди.
  • 1-май — Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида“ги фармони эълон қилинди.
  • 1-май — Тошкентда Ўзбекистон шошилинч тиббий ёрдам маркази фаолият бошлади.
  • 9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хоразм вилоятининг Боғот, Жиззах вилоятининг Зафаробод, Мирзачўл, Дўстлик туманларида, Навоий вилоятининг Хатирчи туманида, Гулистон шаҳрида Хотира хиёбонлари барпо этилди.
  • 18-май — Шаҳрисабздаги Амир Темур номидаги маданият музейида рамзий Тинчлик устунининг ўрнатилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
  • Май — Андижон шаҳридаги Бобосаддин маҳалласидан қадимий мис тангалар топилди. Бу тангалар 1428—29 йилларга оид бўлиб, Мирзо Улуғбек даврига тўғри келади.
  • Май — „Ватанпарвар“ ташкилоти ҳузурида „Шонли Ватан тарихи“ музейи очилди.
  • 23-май — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2005-йилларда компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, „Интернет“нинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришни таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
  • 14—15-июн — Хитойнинг Шанхай шаҳрида Ўзбекистоннинг „Шанхай форуми“га тўла ҳуқуқли аъзо бўлиши тўғрисидаги баёнот имзоланди. Ўзбекистон Президенти таклифи билан „Шанхай форуми“ номи „Шанхай ҳамкорлик ташкилоти— СҲҲТ“ деб ўзгартирилди.
  • 22-июн — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Валюта бозорини янада эркинлаштириш тўғрисида“ги, „Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарорлари қабул қилинди.
  • Июн — Тошкентда мамлакатимизда ягона „СОС — Болалар маҳалласи“ очилди.
  • 6-июл — АҚШда фахрийлар ўртасида ўтказилган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Фарҳод Оғаев чемпион унвонига сазовор бўлди.
  • 6-июл — Чирчиқда мамлакатимиз Қуролли Кучларининг барча қўшин турлари учун сержантлар тайёрлайдиган мактаб очилди.
  • 9-июл — „Ўзкўргазмасавдо“ марказида эркин ва юнон-рум кураши бўйича 9-жаҳон чемпионати бошланди.
  • Август — Тошкентнинг Юнусобод туманида сув спорти саройи қурилди.
  • 17-август — „Матиз“ русумли автомобилнинг халқаро тақдимот маросими бўлиб ўтди.
  • 17-август—1-сентябр — Тошкентда теннис бўйича „Бирлашган Миллатлар Ташкилоти“ (УН Cуп) халқаро ўсмирлар турнири бўлиб ўтди.
  • Август — Фарғона шаҳрида Жанубий Корея ҳамда Япония билан ҳамкорликда „Кабул— Фарғона компани“ тўқимачилик қўшма корхонаси ишга тушди.
  • 18-июл — „Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги“ эсдалик нишони таъсис этилди.
  • 26-август — „Шарқ тароналари“ учинчи халқаро мусиқа фестивали очилди.
  • 30-август — Тошкент шаҳрида академик драма театри янги биносининг очилиш маросими бўлди.
  • Август. Навоий шаҳрида „Алишер Навоий ёдгорлик мажмуи“ очилди.
  • 11-сентябр — Тошкентда теннис бўйича „Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги“ халқаро турнири бўлди.
  • Сентябр — Тошкент вилоятининг Чиноз туманида „Чиноз тўқимачи ЛТД“ Ўзбекистон—Туркия—Япония қўшма корхонаси ишга тушди. Сентябр — „Ўзбекистон Республикасининг ер ресурслари атласи“ босмадан чиқди.
  • 21-сентябр — Ҳамза номидаги театр номи ўзгартирилиб „Ўзбек миллий академик драма театри“ деб атала бошлади.
  • 21-сентябр — „Мерос“ илмий-амалий экспедиция халқаро хайрия жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
  • 22-октабр — Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси рўйхатдан ўтди.
  • 23-октабр — Ўзбекистон болалар кутубхоналарини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашувчи хайрия жамғармаси расмий рўйхатдан ўтди.
  • 3-ноябр — Урганчда „Авесто“ китобининг 2700-йиллигига бағишлаб юбилей ўтказилди ва ёдгорлик мажмуи бунёд этилди.
  • 21-ноябр — Р. Р. Шредер номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти ташкил этилганининг 100 йиллиги нишонланди.
  • 26-ноябр — Сурхондарё давлат қўғирчоқ театри ташкил этилди.
  • 6-декабр — 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 7-сессиясида „Ўзбекистон Республикаси референдуми ўтказиш тўғрисида“ қарор қабул қилинди. Қарорда 2002-йил 27-январда Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказиш, унда келгуси чақириқ Ўзбекистон Республикаси парламентини икки палатали қилиб сайлашга, иккинчи масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколат муддатини беш йилдан етти йилга ўзгартиришга розилик масаласи қўйилди.
  • 7-декабр — Матбуотда Олий Мажлиснинг Ўзбекистон халқига мурожаати эълон қилинди. Унда халқаро терроризм хавфига қарши мамлакатимиз аҳолиси огоҳликка чақирилди.
  • 8-декабр — Тошкентда „Китоб дунёси“ ахборот-маълумот газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
  • 21-декабр — Шўртан газ-кимё мажмуи ишга тушди. 28-декабр — Академик Ҳабиб Абдуллаев номидаги халқаро жамғарма расмий рўйхатдан ўтди.
  • Декабр — Жиззах шаҳрида „Ўзексайд“ Ўзбекистон—АҚСҲ қўшма корхонаси ишга туширилди.
  • 2001 — Тошкентда Халқаро кураш институти фаолият бошлади.
  • 2001 — ЙУНЕСКОнинг Финландияда ўтказилган 25-сессиясида Самарқанднинг тарихий маркази меъморий-тарихий ёдгорликлари ЙУНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Воқеалар

[edit | edit source]

қисмларини киритди.

Нобел мукофоти лауреатлари

[edit | edit source]
  • Физика — Эриc Аллин Cорнелл, Wолфганг Кеттерле ва Cарл Wиэман
  • Кимё — Wиллиам Стандиш Кноwлес, Рйōжи Ноёри ва Карл Баррй Шарплесс
  • Физиология ва тиббиёт — Леланд Ҳартwелл, Тим Ҳунт ва Паул Нурсе
  • Адабиёт — Видиадҳар Суражпрасад Наипаул
  • Тинчлик — БМТ, Кофи Аннан
  • Иқтисодиёт — Георге Акерлоф, Мичаэл Спенcе ва Жосепҳ Стиглитз

Манбалар

[edit | edit source]